Янгиликлар

3 Ноябрь 2023

МУЗЕЙЛАР – МАДАНИЙ-МАЪНАВИЙ МЕРОС ЎЧОҒИДИР

Музейлар — тарихнинг сирли хилқатларини ўзида мужассам этган ҳолда халқлар маданиятини, қадриятларини тараннум этувчи маскан ва давлатларни бир-бирларига яқинлаштирувчи кўприк ҳисобланади.
Миллий гвардия Фарғона вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ходимларини ўз тарихига ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларда аждодлар қолдирган бой маданий меросни асраб авайлаш туйғуларини шакллантириш мақсадида Марғилон шаҳрида жойлашган Эркин Воҳидов номли музейга экскурсия уюштирилди. Дастлаб, мутафаккир ҳаёти ва илм-маърифат йўлидаги изланишларини акс эттирган асори-атиқалар ходимларда унутилмас таассурот қолдирди. Музейнинг 3 та бўлимида сақланаётган маданий ёдгорликлар адиб ижод намуналари ҳамда китоблари билан танишган ходимлар тарихнинг жонли кўзгусига гувоҳ бўлишди.
Музейга уюштирилган бу каби саёҳатлар ходимларнинг маънавий дунё қараши ва интеллектуал салоҳиятини ошириш ҳамда миллий анъана ва қадриятларини ўрганиш, уларни тарғиб этиш ва келгуси авлодларга етказишида муҳим аҳамият касб этади.