ТАРИХИЙ ҲАҚИҚАТЛАР АНГЛАНГАН МАНЗИЛ
Жамиятни маънавий юксалтиришда, миллий ғояни мустаҳкамлашда, ёш авлодни миллий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашда музейларнинг алоҳида ўрни бор.
Тарихий ҳақиқатни қарор топтириш, ватанимиз озодлиги ва эркинлиги йўлида қурбон бўлган халқимизнинг суюкли фарзандлари номини тиклаш, уларнинг ҳаёти ва фаолиятини ўрганиш, тадқиқ ва тарғиб этиш мақсадида Навоий вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари Қатағон қурбонлари хотираси музейига ташриф буюришди.
Мазкур жараёнда ходимлар ватанимиз мустақиллиги, халқимизнинг эркин ва озод, келажак авлодларнинг тинч, тўкин ҳаётини таъминлаш орзусида мардона кураш олиб бориб, мустабид тузум даврида қатағон қилинган улуғ аждодларимиз фаолияти ва мероси ҳақида батафсил тушунчаларга эга бўлишди.
Мамлакатимиз тарихининг сўнгги 130 йиллик фожиали даврини, китоб ва рисолалар, оммавий ахборот воситаларида намойиш этилган филлар ҳақида маълумотлар берилди.