Янгиликлар

19 Июль 2024

“Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги" доирасида соҳа мутахассислари билан учрашувлар давом этмоқда

Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармасининг ҳудудий бўлинмаларида “Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги" доирасида учрашувлар давом этмоқда.

Ана шундай тадбирларнинг навбатдагиси Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси Қўриқлаш бошқармаларида ташкил этилиб, ИИВ, Марказий банк, Қўриқлаш бош бошқармаси мутахассис ходимлари томонидан кибержиноятчиликка қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда мамлакатимизда ушбу йўналишда эришилаётган ютуқлар ҳақида тўхталиб ўтилди.
Масъуллар томонидан фуқароларнинг сохта қўнғироқ ва сохта иловаларга алданиб қолаётгани, шубҳали видеомурожаатларга ишониб, фирибгарлар тузоғига тушаётганлар сони тобора ортиб бораётгани ачинарли ҳолатларга олиб келаётгани айтилди.
Учрашувларда ходимларни қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоблар берилди.