КОРРУПЦИОН ҲОЛАТЛАР -ХИЗМАТНИ ОРҚАГА ТОРТУВЧИ ИЛЛАТ
Жиззах вилояти Қўриқлаш бошқармасида Миллий гвардия Қўмондонлиги масъуллари иштирокида ходимларнинг ҳуқуқий кўникмаларини ошириш, хизмат интизомини сифат жиҳатдан яхшилаш, уларнинг коррупция ва тамагирлик каби салбий иллатларга аралашиб қолишларини олдини олиш каби муҳим мавзулар доирасида мулоқотлар ўтказилди.
Йиғилишда сўз олганлар хизматни тўғри ташкил қилишдаги омиллар, эътибор қаратиладиган жиҳатлар, оила ва ходим ўртасидаги кўприкни йўлга қўйиш, жавобгарлик ҳисини янада ошириш ва хизмат ҳужжатларининг тўғри юритилишини таъминлаш бўйича тавсиялар берилди.
Шундан сўнг коррупцион ҳолатлар ва унинг оқибатлари хусусида сўз юритилувчи видеоролик намойиш қилинди. Тадбир якунида масъул ходимларга тегишлилиги бўйича топшириқлар берилди.