Янгиликлар

25 Июль 2023

КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ ДАВР ТАЛАБИ

Куни кеча Сурхондарё вилоятининг Денов туманида Миллий гвардия вилоят Қўриқлаш бошқармаси ходимлари иштирокида навбатдаги йиғилиш ташкил этилди.

"Коррупция-жамият кушандаси" мавзусига бағишланган учрашувда, коррупция жамиятда адолатсизлик, тенгсизлик ва аҳолининг норозилигига олиб келиши, барча соҳадаги ислоҳотларнинг натижасига салбий таъсир этиши таъкидланди. Фуқароларда ҳуқуқий онг ҳамда ҳуқуқий маданиятни ошириш, жамиятда адолат мезонининг бузилишини олдини олиш муҳим масалалардан бири эканлиги айтиб ўтилди.

Мазкур йўналишда ўтган давр мобайнида содир этилган коррупцион ҳолатлар юзасидан видеоролик намойиш этилиб, ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг ҳушёрлиги оширилди. Шунингдек, бўлимларда хизмат интизомини мустаҳкамлаш, қонунчиликка риоя этиш масалалари ҳам атрофлича муҳокама этилди.