“ЖАЛОЛИДДИН МАНГУБЕРДИГА” МОС ИЗДОШЛАР КАМОЛ ТОПМОҚДА
Бугунги кунда ёшларни бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш мақсадида, Миллий гвардия "Қўриқлаш" бош бошқармаси ходимлари томонидан бир қатор тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Куни кеча Президент таълим муассасалари агентлиги Хазорасп ихтисослаштирилган мактабида Хоразм вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ташаббуси билан спортнинг камондан отиш, стол теннис, армреслинг ва шахмат-шашка турлари бўйича мусобақалар ташкиллаштирилди.
Мазкур мусобақалар “Жалолиддин издошлари” шиори остида ташкиллаштирилиб, 50 дан ортиқ ўқувчи ёшларни жамлади. Мусобақа қизғин ва муросасиз баҳсларга бой тарзда бўлиб ўтди. Мусобақа якунларига кўра ғолиб деб топилган спортчилар Хоразм вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари томонидан тақдирландилар.