ЁШЛАР УЧУН МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ
Мамлакатимизда ёшларга бўлган эътибор, ғамхўрлик кундан кунга ортиб бормоқда. Келажагимиз эгаси бўлган ёшларни бугундан тарбиялаб, малакали кадр бўлиб етишишларини таъминлаш хар бир жамиятнинг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади. Хоразм вилояти ҳудудидаги уюшмаган ёшлар ва ўрта махсус таълим йўналишини тамомлаган битирувчилар учун Урганч шаҳридаги Юридик техникумда меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди.
Мазкур меҳнат ярмаркасида Ички ишлар бошқармаси, "Қўриқлаш" бошқармаси, прокуратура, суд ва бошқа ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этиб, ёшларни ўз йўналишлари бўйича ишга қабул қилиш шартлари билан таништирдилар.
Тадбир қатнашчилари мутахассисларга ишга кириш бўйича ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб керакли тавсияларга эга бўлдилар.
Эътиборлиси шундаки, Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар тизимида хизмат қилишни хоҳлаган ўғил-қизларнинг кўплиги давлатимизда демократик ислоҳотларнинг изчил давом этаётганлиги, шу билан бирга қонун устувор мамлакат сифатида дунё ҳамжамиятида ўз ўрни ва сўзига эга давлатлар қаторидан жой олганлигининг исботи десак муболаға қилмаган бўламиз.