Янгиликлар

10 Август 2023

Ижтимоий тармоқларнинг бирида Жиззах вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси шахсий таркиби билан боғлиқ тарқатилган хабарга изоҳ

Жорий йилнинг 10 август куни ижтимоий тармоқларнинг бирида Жиззах вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ходимларининг иш вақти, маоши ва вакант жойлар билан боғлиқ масалалар юзасидан мурожаат қилгани тўғрисида хабар тарқатилган.
Бугунги кунда Жиззах вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси томонидан шаҳодатланган сафдор ва сержант ходимларнинг 94 % жамланган.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексига асосан йиллик меҳнат таътилига чиқиши ва меҳнатга лаёқатсизлик варақаси очилганлиги (касал), шунингдек ходимларнинг касбга оид малакасини ошириш вақтида ҳамда олий таълим муассасалари сиртқи йўналишида таҳсил олаётган ходимларнинг бир йилда 2 маротаба белгиланган тартибда таътилига чиқишлари хисобига ўша даврда айрим саф бўлинмаларида хизмат юкламалари ошиши табиий ва зарур чоралар кўрилган.
Шунингдек, қўмондонлик томонидан тасдиқланган тарифлар асосида ҳодимлар белгиланган тартибдаги ойлик маошлари билан ўз вақтида таъминланмоқда.