Янгиликлар

27 Сентябрь 2023

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабар юзасидан расмий муносабат

Бугунги кунда аҳолига Қўриқлаш бош бошқармаси тизимларидаги янгиликларни, шунингдек, ҳуқуқий ахборотлар, инфографик маълумотлар, расмий муносабатларни аҳолига тезкорлик билан етказиш мақсадида qbb.uz расмий веб-сайти фаолияти ташкил қилинган бўлиб, ижтимоий тармоқларда ҳам саҳифалар очилган ва бугунги кунда самарали фаолият юритиб келмоқда.
Мазкур расмий саҳифаларга бошқарув аппарати томонидан мажбурий улатиш бўйича топшириқ берилмаган.
Шу ўринда фуқароларимизни, ижтимоий тармоқларда тарқалаётган бу каби асоссиз ва фейк маълумотларга ишонмасликларини сўраб қоламиз.