ИЖРО ИНТИЗОМИНИ КУЧАЙТИРИШ МАҚСАДИДА МУЛОҚОТЛАР БЎЛИБ ЎТДИ
Қашқадарё вилоят "Қўриқлаш" бошқармасида Қарши ҳарбий прокуратураси, ҳарбий суди ва вилоят ЙҲХБ масъуллари иштирокида йиғилиш ўтказилди.
Очиқ мулоқотларда сўз олганлар томонидан йил бошидан буён ходимлар томонидан йўл қўйилган қонун бузилиши ва коррупция ҳолатлари, ижрочилик интизомидаги камчиликлар алоҳида эътироф этилиб, ушбу салбий ҳолатларни келтириб чиқарган омиллар муҳокама қилинди.
Давра суҳбатида ЙҲХБ ходимлари бугунги кунда фуқаролар томонидан содир этилаётган йўл транспорт ҳодисаларини олдини олиш, йўл ҳаракати қоидаларига киритилган сўнги ўзгаришлар юзасидан тушунтиришлар бериб ўтишди.
Мулоқотда Конституциявий қонун лойиҳасида янги нормалар белгиланаётгани фуқаролар томонидан кўтаринки руҳда қарши олинаётганлиги эътироф этилди.
Бундан ташқари Миллий гвардия қўмондонлиги ҳамда "Қўриқлаш" бош бошқармаси раҳбарияти томонидан белгиланган вазифалар устидан қатъий назорат ўрнатилганлиги борасида эслатиб ўтилиб, жорий йил давомида амалга оширилиш лозим бўлган устувор вазифалар белгиланиб олинди.
Йиғилиш якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига раҳбарлар томонидан жавоб олишди.