Янгиликлар

20 Октябрь 2021

ИСТИРОҲАТ БОҒЛАРИДА КАМОНДАН ОТИШ БЎЙИЧА МАШҒУЛОТЛАР ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

     Камондан отиш спорт турини янада оммалаштириш, ёшларни ушбу спорт турига қизиқтириш, аҳоли ўртасида тарғиб қилиш мақсадида, ҳудудларда Миллий гвардия Қўриқлаш бошқармаси ходимлари томонидан тарғибот ишлари амалга оширилмоқда.

         

     Хусусан, куни кеча, Тошкент шаҳрининг "Ашхабод", "Экобоғ", "Анҳор" ҳамда "Локоматив" истироҳат ва кўнгилочар жойларда, камондан отиш бўйича машғулот ўтказиш ҳудуди ташкил этилиб, бу ерга ташриф буюрувчиларга камондан отишнинг сир-асрорлари ўргатилмоқда.