Интизом талабларини бажариш барча учун мажбурийдир
Барчамизга маълумки Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган тизимларида интизом бузилиш ҳолатларини олдини олиш галдаги устувор вазифалардан бири ҳисобланади. Айни шу масалаларда куни кеча Хоразм вилояти Қўриқлаш бошқармаси ходимлари орасида келиб чиқиши мумкин бўлган интизом бузилиш ҳолатларини олдини олишга қаратилган йиғилиш бўлиб ўтди.
Тадбирда мутасаддилар томонидан бугунги кунда ходимлар томонидан йўл қўйилаётган камчиликлар, ушбу салбий ҳолатларни келтириб чиқарувчи омилларга тўхталиб уларни олдини олиш учун нималарга эътибор қаратиш зарурлигини алоҳида таъкидлаб ўтдилар.
Сўз олганлар ходимларга командир ва бошлиқларнинг буйруқларни ўз муддатида бажариш ҳамда хизматга оид ҳужжатларни юритиш тартиблари ҳақида ҳам тушунчалар бердилар.
Шу билан бирга тадбирда Миллий гвардия ходимининг намунали образини шакллантириш учун барча бўғиндаги раҳбарлар бирдек жавобгар эканлигига алоҳида эътибор қаратилди.