МИЛЛИЙ ГВАРДИЯ "ҚЎРИҚЛАШ" БОШ БОШҚАРМАСИДА НАВРЎЗИ ОЛАМ БАЙРАМ ТАНТАНАЛАРИ БЎЛИБ ЎТДИ
Замин узра кўклам нафаси таралиб, она табиат уйғонаётган, инсонлар қалбида эзгулик ғоялари ниш ураётган Наврўз байрами ўзгача кайфиятда кутиб олинмоқда. Жумладан, бугун Миллий гвардия "Қўриқлаш" бош бошқармасида ҳам 21 март – Наврўз байрами муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Унда Миллий гвардия қўмондони ўринбосари полковник М.Ж.Ғаниев "Қўриқлаш" бош бошқармаси тизимларида хизмат қилиб келаётган ходимларни, уларнинг оила аъзоларини ҳамда кўп миллатли халқимизни ушбу қутлуғ айём билан самимий муборакбод этиб, уларга ўзининг юксак ҳурмати ва эзгу тилакларини билдирди.
Янгиланиш, яшариш, миллий қадриятларимиз рамзи бўлган ушбу кун муносабати билан яхши ниятларда дошқозонда сумалак ва ҳалим қайнатилди. Байрам тадбирида айтилган миллий куй ва қўшиқлар, лапару ўланлар, спорт ўйинлари барчага ўзгача жўшқинлик ва шижоат бағишлади. Ўтказилган Наврўз сайлига "Қўриқлаш" хизматида кўп йиллар самарали меҳнат қилиб, ҳозирда нафақа гаштини сураётган фахрийлар таклиф қилиниб, дўстлик ва биродарлик туйғулари мустаҳкамланди.
Бу каби тадбирлар республикамизнинг барча "Қўриқлаш" бўлинмаларида давом этмоқда.