Янгиликлар

5 Апрель 2023

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабар юзасидан муносабат

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти Қўриқлаш бошқармаси ходими экани таъкидланган шахс номидан мажбурий обуна амалга оширилиб, газета, журналлар вақтида берилмаётгани ҳақида хабар тарқалган.

Ушбу ҳолат юзасидан маълум қиламизки, Андижон вилояти Қўриқлаш бошқармаси бўлинмаларида мажбурий обуна ташкил этилмаган, қўриқлаш ходимларининг маънавий-сиёсий онги, ҳуқуқий, ижтимоий билимларини оширишга хизмат қилувчи газета, журналларга ихтиёрий равишда обуна бўлиш юзасидан тарғибот ишлари юритилган. Обуна тадбирлари ушбу хизмат билан шуғулланувчи ташкилотлар томонидан белгиланган тартибда амалга оширилган.