МАРД ЎҒЛОНЛАР, СИЗ ҚАЛБИМИЗДА МАНГУ ЯШАЙСИЗ!
Ўз хизмат бурчини бажариш чоғида, сувда чўкаётган фуқарони қутқариб, мардлик ва жасорат кўрсатиб вафот этган, Норин тумани "Қўриқлаш" бўлими ходими марҳум Абдулвохидов Абдулходи Абдуазиз ўғли ва навоийлик Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси Сардобадаги техноген табиий офатларни бартараф этиш вақтида қаҳрамонларча ҳалок бўлган Ҳазрат Сувонов таҳсил олган умумтаълим мактабида ўрнатилган бюст ҳамда жасур ўғлонларнинг дафн этилган қабрлари атрофида Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ва ходимлари, маҳалла фаоллари билан ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилди.
Қаҳрамон ўғлонлар учун қуръон тиловат қилиниб, марҳумларнинг ҳаққига дуо қилинди.
Мустақил давлатимиз сарҳадларини ҳимоя қилиш, шунингдек, фуқароларимиз ҳаёти ва хавфсизлигини таъминлашда ҳатто ўз жонини ҳам аямаган, ватанпарвар, мард ўғлонларни халқимиз ҳеч қачон унутмайди.