ХИЗМАТ ИНТИЗОМНИ МУСТАҲКАМЛАШ БОРАСИДА НАВБАТДАГИ ДАВРА СУҲБАТИ ЎТКАЗИЛДИ
Куни кеча Қорақалпоғистон Республикаси Қораўзак туманлараро "Қўриқлаш" бўлими ходимлари ва уларнинг оила аъзолари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди. Мазкур очиқ мулоқотда сўзга чиққанлар шахсий таркиб орасида хизмат интизомини мустаҳкамлаш, ҳуқуқбузарлик ва салбий ҳолатларни олдини олиш ва ижтимоий тармоқлар орқали кириб келаётган қиморбозлик ўйинларидан огоҳ бўлиш зарурлиги тўғрисида айтиб ўтдилар.
Йиғилиш мобайнида хизматда сафдошларига ўрнак бўлиб келаётган бир гуруҳ ходимларга навбатдаги махсус унвонлар берилди ва намунали хизмат кўрсатиб келаётган кўплаб ходимларнинг ота-оналарига "Қўриқлаш" бошқармаси бошлиғининг ташаккурномалари топширилди.