ТЕЗКОР ҲАРАКАТЛАНУВЧИ ГУРУҲ – ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРНИ БАРТАРАФ ЭТИШДА КЎМАКЧИ
Миллий гвардия Фарғона минтақавий ўқув марказида Фарғона вилоят "Қўриқлаш" бошқармаси мутасаддилари билан ҳамкорликда таҳсил олаётган "Қўриқлаш" хизмати тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ ходимларидан иборат тингловчилар учун семинар ўтказилди.
Ўқув семинарда Ўзбекистон Республикаси Президентининг соҳага оид қарорлари ҳамда Миллий гвардия қўмондонининг тегишли буйруқ ва кўрсатма талаблари, тезкор ҳаракатланувчи гуруҳнинг хизмат вазифалари ҳамда бошқа жамоат тартибини сақловчи хизматлар билан ҳамкорлиги назарий жиҳатдан ёритиб берилди.
"Қўриқлаш" бошқармаси мутахассислари томонидан тингловчиларга объектлардан ташвиш хабари тушганда тезкор ҳаракатланувчи гуруҳнинг тактик ҳаракатлари, фойдаланиладиган куч ва воситаларнинг янгича ва самарали усуллари ҳамда ҳуқуқий асослари ҳақида батафсил тушунчалар берилди. Семинар якунида тингловчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.