Янгиликлар

30 Апрель 2023

ЭТНОСПОРТ – МУСТАҲКАМ САЛОМАТЛИК ГАРОВИ

Миллий гвардия Жиззах вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят "Қўриқлаш" бошқармаси, Чавандозлар мактаби ва Жиззах шаҳар Президент мактаби масъуллари билан ҳамкорликда ўқувчилар иштирокида спорт беллашувлари ташкил этилди.

Ёшларни спортга қизиқишларини ошириш ва соғлом турмуш тарзида тарбиялаш мақсадида спортнинг камондан отиш ва от спорти турлари бўйича машғулотлар олиб борилди.
Машғулотда ўқувчилар от спорти ва камондан отишнинг тарихи ҳамда эътиборли жиҳатлари, отлар ва уларни парвариш қилиш бўйича маълумотларга эга бўлдилар.

Шундан сўнг ўқувчилар спортчи отларни миниб кўрдилар ва камон отиш орқали мерганлик қобилиятларини яна бир бор синовдан ўтказдилар.