Ёшларнинг бўш вақти спорт билан мазмунли ўтмоқда
Юртимизда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш орқали улар ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида жойларда спортга ошно ёшлар сони ортиб бормоқда.
Маҳаллаларда йигит-қизлар ўртасида оммавий спорт мусобақаларини уюштириш орқали ўғил-қизларни спорт турларига қизиқтириш, уларнинг иқтидор ва қобилиятларни намоён этишларига эътибор қаратилмоқда.
Бойсун тумани Қўриқлаш бўлими ходимлари томонидан ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Бойсун ихтисослаштирилган мактабида ўтказилган навбатдаги спорт тадбирида ҳам иштирокчиларнинг маҳорати, ҳамжиҳатлиги намоён бўлди.
Бир даврага жам бўлган ёшлар спортнинг камондан отиш, стол тенниси, шахмат-шашка ва волейбол турлари бўйича беллашдилар. Баҳсларда юқори натижаларни кўрсатиб, ғолиб бўлган қатнашчилар ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.