Янгиликлар

10 Июнь 2023

ЁШЛАР УЧУН КЕНГ ИМКОНИЯТЛАР НАМОЙИШ ЭТИЛДИ

Наманган вилояти Қўриқлаш бошқармасида Мингбулоқ туманидаги 9-сонли мактаб ўқувчилари ва маҳалла ёшлар учун очиқ эшиклар куни ташкил этилди.

Ўқувчилар бошқармада ходимлар учун яратилган шароитлар, қулайликлар, тинчлик посбонларининг жисмоний -жанговар кўникмаларини мустаҳкамлашлари учун замонавий машғулотлар хонаси, турли адабиётлар билан бойитилган кутубхона билан яқиндан таништирилдилар.

Шунингдек, эртамиз эгалари учун Бошқармада ташкил этилган "Қўриқлаш" хизмати тарихи акс этган музейга саёҳат ҳам ташкил этилиб, мутахассислар ўғил-қизларга мол-мулклар, фуқаро хонадонларининг ишончли ҳимоясини таъминлаб келаётган хизматнинг тараққиёт босқичлари ҳақида қизиқарли маълумотлар бердилар.

Кун давомида ходимларнинг фаолиятига гувоҳ бўлган ёшлар орасида ўз тақдирини ушбу касб билан боғлаш истагида бўлганлар ҳам топилди. Уларга соҳанинг мураккаб жиҳатлари тушунтирилиб, Ватанни ҳимоя қилиш энг олий шараф эканлиги ҳақида тушунчалар бериб ўтилди.