ЁШЛАР - ДОИМО ЭЪТИБОРДА
Куни кеча Тошкент шаҳар Қўриқлаш бошқармаси психологлари томонидан Тошкент шаҳрида жойлашган 23-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан суҳбат ўтказдилар. Тарбияланувчиларга, қайси соҳани танлашларидан қатъий назар, уни чуқур ўрганиб, яхши ўзлаштиришлари, яхши ўқиб, билим эгаллашлари лозимлиги тушунтирилди.
Ёш авлод вакиллари келажакда танлаган касблари орқали юртимиз фаровонлиги, иқтисодиётимиз ўсиши, ижтимоий соҳаларни ривожлантиришга ўз ҳиссаларини қўшишлари таъкидланди. Бу каби учрашувлардан кўзланган асосий мақсад, ўқувчиларнинг ўзига бўлган ишончини янада оширишга қаратилган.