Янгиликлар

19 Май 2025

Наманган вилояти Қўриқлаш бошқармаси шахсий таркиби учун "Янги Ўзбекистон ёшлари — Зиё маскани"га саёҳат ташкил этилди

Ходимлар орасида китобхонлик маданиятини янада тараққий эттириш ва уларни бадиий адабиётга бўлган қизиқишни кучайтириш мақсадида Наманган вилояти Қўриқлаш бошқармаси шахсий таркиби учун "Янги Ўзбекистон ёшлари — Зиё маскани"га  саёҳат ташкил этилди. 

Кутубхонада мутахассислар ходимларга адабиётнинг энг соф ва ёрқин намуналари ҳақида маълумотлар беришди. Улар жаҳон адабиётининг дурдоналари, ўзбек классик адабиёти, шунингдек, махсус соҳавий адабиётлар билан чуқурроқ танишиш имкониятига эга бўлишди.   

Кутубхоналардаги ҳар бир китоб – ўзининг ўзига хос улуғ ва беқарор ҳикоясини айтиб, ўзбек ва жаҳон адабиётининг мазмунли ва руҳий бойлигини кенг тарқатишга хизмат қилмоқда.

Ходимлар ўзларининг фикр ва хулосаларида китобнинг ҳаётнинг энг олис ва қоронғи йўлларига нур бахш эта оладиган афсонавий чироқ эканлигини таъкидладилар. 

Улар бу ташрифдан илҳом олиб, китобларнинг ҳаётларидаги аҳамияти ва инсонни йўлга солишдаги ролини янада чуқурроқ тушуна бошладилар.