Янгиликлар

25 Сентябрь 2023

ПРОФИЛАКТИКА КУНИ ДОИРАСИДА МУЛОҚОТЛАР ЎТКАЗИЛДИ

Шахсий таркиб ўртасида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш, қонун бузилиши ҳолатларига нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, турли хилдаги кўнгилсиз ҳолатлар содир этилишининг олдини олиш борасидаги ишлар ҳамда Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни доирасида Миллий гвардия Фарғона вилояти "Қўриқлаш" бошқармасида хизмат қилаётган шахсий таркиби иштирокида профилактик тадбир ташкил этилди.

Тадбирда Фарғона ҳарбий прокуратураси масъул ходими ва Фарғона шаҳар диний ишлар бўлими вакиллари ҳамда ИИО масъуллари иштирок этиб, ҳарбий интизом ва ҳуқуқ тартиботини мустаҳкамлаш, шахсий таркибни ҳаётини ва соғлигини асраш, йўл-транспорт ҳодисалари ҳамда қонун бузилиши ҳолатларини олдини олиш ҳар бир кишининг вазифаси эканлиги таъкидлади. Бундан ташқари шахсий ва хизмат автотранспорт воситаларини бошқаришда ҳаракат хавфсизлигига риоя этмасликнинг аянчли оқибатлари хусусида сўз юритилди. Шу билан бир қаторда, йиғилганларга Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг ўзбек халқига мурожаатномаси мазмун моҳияти ҳақида батафсил тушунчалар берилди.
Тадбир якунида қатнашчилар ўзларининг қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар.