Янгиликлар

23 Май 2024

Миллий гвардия тизимларида намунали хизмат қилиб, мамлакатимиз тинчлиги ҳамда сарҳадларимиз дахлсизлигини таъминлаётган, шунингдек хизмат вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг фарзандларига олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун имтиёзли тавсияномалар топширилди

Бугунги кунда Қуролли Кучлар сафларида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш мақсадида бир қатор имтиёз ва енгилликлар берилган.
Жумладан куни кеча Миллий гвардия тизимларида намунали хизмат қилиб, мамлакатимиз тинчлиги ҳамда сарҳадларимиз дахлсизлигини таъминлаётган, шунингдек хизмат вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг фарзандларига олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун имтиёзли тавсияномалар тантанали тарзда топширилди.
Маълумот учун, Республика олий ва олий ҳарбий таълим муассасалари бакалавриатига қабул қилиш учун Миллий гвардиянинг амалдаги шартнома бўйича хизмат қилаётган офицерлар, сержантлар ва оддий аскарлар таркиби хамда ходимлари фарзандлари учун икки фоизли квота ажратилган.