Янгиликлар

12 Февраль 2025

Ходимлар иштирокида маърифий кеча: "Бобурнома" - тарихий меросга чуқур назар

Миллий гвардия Хоразм вилояти “Қўриқлаш” бошқармаси ходимлари иштирокида Урганч шаҳридаги Вилоят ахборот-кутубхона марказида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Унда ёзувчилар, адабиётшунослар ва китобхонлар иштирок этиб, бадиий адабиётнинг ёрқин намоёндалари ҳаёти ва ижоди, шунингдек, китоб мутолаасининг инсон тафаккури ва маънавий камолотига таъсири ҳақида фикр алмашдилар.

Тадбир доирасида буюк саркарда ва мумтоз адабиётнинг забардаст намоёндаси Захириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва ижоди, унинг ноёб асари – "Бобурнома" муҳокамаси ўтказилди. Иштирокчилар асарнинг тарихий аҳамияти, ундаги бадиий ва фалсафий жиҳатлар, шунингдек, Бобурнинг давлатчилик ва ижтимоий ҳаётга оид қарашлари хусусида фикр юритдилар.

Кечада маърузачилар китоб ўқишнинг инсон маънавиятини бойитишдаги ўрни, мутолаа маданиятини шакллантириш ва ёшлар орасида китобхонликни кенг тарғиб этиш муҳим эканини алоҳида таъкидладилар.