Янгиликлар

27 Июнь 2023

Матбуот ва Оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони ўринбосари полковник М.Ж.Ғаниевнинг табриги!

Ҳурматли матбаачилар, ноширлар, журналистлар, радио ва телевидение ходимлари, блогерлар, ахборот хизматлари ходимлари ва соҳа фахрийлари. Сизларни 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати чин қалбимдан муборак этиб, энг эзгу тилакларимни изҳор қиламан!

Юртбошимиз томонидан мамлакатимизда олиб борилаётган одилона ва халқпарвар сиёсатни кенг тарғиб этиш ва жамоатчиликка сифатли ва шаффофлик билан етказишда оммавий ахборот воситалари ходимларининг хизмати беқиёсдир.

Шу жумладан, Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ва ходимларининг юртимиз тинчлиги ва халқимиз фаровонлигини таъминлаш каби шарафли хизматларини жамоатчиликка етказиш борасида ҳам Қўриқлаш бош бошқармаси ахборот хизмати ходимлари туну-кун, фидоийларча ва садоқат билан хизмат қилиб келмоқдалар.

Фурсатдан фойдаланиб барча матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларини ушбу касбий байрам билан самимий муборакбод этиб, машаққатли ва шарафли ишларингизда муваффақиятлар, оилангизга бахт-саодат, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик ва файзу барака тилайман

Муҳтарам оммавий ахборот воситалари ходимлари, Қўриқлаш бош бошқармаси раҳбарияти томонидан бундан буён ҳам мазкур соҳани қўллаб қувватлаш ҳамда журналистларнинг машаққатли меҳнатини ҳар томонлама рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилади.

Яна бир бор барчангизни байрам билан муборакбод этиб, Сизларга мустаҳкам соғлиқ, хизматларингизда омад ва улкан зафарлар тилаб қоламан!