Янгиликлар

3 Апрель 2023

БЎЛАЖАК ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ БИЛАН БОШҚАРМАДА БИР КУН

Сурхондарё вилояти "Қўриқлаш" бошқармасида “Очиқ эшиклар куни” тадбири ташкил этилди. Унда Термиз шаҳридаги 17-сонли умумтаълим мактабининг ҳарбий ватанпарварликка ихтисослаштирилган ўқувчилари бошқарманинг навбатдаги меҳмонлари бўлишди. Тадбир давомида дастлаб, ёшларга ҳарбий хизматчи ва ходимлар томонидан ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалар, махсус ҳимоя воситалари кўргазмаси намойиш этилди.

Шундан сўнг, ўғил-қизлар "Қўриқлаш" бошқармасида яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишиб, шарафли ва машаққатли касб эгаларининг фаолияти ва тажрибалари тўғрисида тушунчаларга эга бўлдилар.

Кун давомида ёшлар иштирокида электрон қуролдан ўқ отиш, йигит- қизларнинг жисмоний ва жанговар қобилиятларини мустаҳкамлаш мақсадида турли спорт ўйинлари ҳамда ўқувчиларнинг психологик билимларини кучайтириш, уларнинг руҳий барқарорлигини ошириш учун тренинг машғулотлари олиб борилди.