Янгиликлар

11 Май 2023

ОИЛАНГ ТИНЧ – ЮРТ ФАРОВОН, ХИЗМАТ БАРДАВОМ

Ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш, амалдаги қонунчиликка мувофиқ оилавий муносабатларда тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақида тушунчалар бериш, шахсий таркибнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида Бухоро ҳарбий прокуратураси ва вилоят "Қўриқлаш" бошқармаси масъуллари ташаббуси билан давра суҳбати ташкил этилди.

Очиқ мулоқотларда туман ва шаҳар "Қўриқлаш" бўлимлари ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзолари ўртасида оилавий муносабатларни мустаҳкамлаш, ажримларнинг олдини олиш ва низоли оилалар сонини камайтириш ҳақида сўз борди.

“Оиланг тинч – юрт фаровон, хизмат бардавом” мавзусида бўлиб ўтган мулоқотларда эътибор фарзанд тарбиясида аҳамият қаратиш лозим бўлган жиҳатлар, қўни-қўшни ва овсинлар муносабатлари, муқаддас қўрғонни мустаҳкамлашга кўмаклашувчи асосий омиллар ҳақида фикрлар ўртага ташланди.

Маърузачилар ўз нутқида, оилада соғлом муҳитни шакллантириш, вояга етмаган фарзандлар тарбиясида ота-она мажбуриятлари, эр-хотин муносабатларида юзага келиши мумкин бўлган низолар ва уларни олдини олиш масалалари каби азалий эътибор қаратиш талаб этиладиган мавзулар ҳақида таъкидлаб ўтдилар.

Мулоқотлар якунида Ватанимизнинг тинчлиги йўлида сидқидилдан хизмат олиб бораётган намунали ходимларнинг ота-оналарига фахрий ёрлиқлар топширилди.