Янгиликлар

25 Ноябрь 2025

Биламизки ҳар қандай соҳада жисмонан соғлом ва маънан етук кадрлар билангина юқори самарадорликка эришиш мумкин. Айни шу мақсадда бугун Қўриқлаш хизмати посбонлари саломатлигини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда ва улар доимий шифокорлар назоратидадир.

Куни кеча Қашқадарё вилояти Қўриқлаш бошқармаси ходимлари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Текширув етакчи малакали шифокорлар томонидан ўтказилиб, ҳар бир ходимнинг саломатлиги ҳар томонлама баҳоланди.

Тадбирнинг асосий мақсади - шахсий таркиб ўртасида юзага келиши мумкин бўлган саломатлик бузилишларини ўз вақтида аниқлаш ва касалликларнинг олдини олиш. Тизимли текширувлар туфайли хавф омилларини эрта босқичларда аниқлаш ва эҳтимолий касалликлар ривожланишининг олдини олишга муваффақ бўлинади. Бу ходимларнинг юқори иш қобилиятини сақлаб қолиш ва хизмат фаолиятининг узлуксизлигини таъминлаш имконини беради.

Мунтазам тиббий кўрик шахсий таркибга ғамхўрлик қилиш тизимининг муҳим элементи ҳисобланади. Улар Ватан ҳимоячиларининг жанговар қобилиятини ва профессионал узоқ умр кўришини сақлаб қолишга ёрдам беради, бу эса пировардида уларга юклатилган масъулиятли вазифаларни ишончли бажаришни кафолатлайди.