Янгиликлар

20 Октябрь 2021

АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ ТЕХНИК КЎРИКДАН ЎТКАЗИЛДИ

     Жорий йилнинг 14 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Марказий девони Моддий техника таъминоти бошқармаси Автомобиль инспекцияси бошлиғи подполковник М.Халилов, ҳамда Қўриқлаш бош бошқармаси Моддий техника таъминоти бўлими катта мутахассиси лейтенант С.Халиловлар иштирокида, Самарқанд вилояти Қўриқлаш бошқармасига тегишли бўлган барча автотранспорт воситалари йиллик техник кўрикдан ўтказилди.

         

     Техник кўрикдан ўтказиш мобайнида ҳайдовчилар билан бирма-бир суҳбатлашиб, автотранспорт воситасини тегишли ҳужжатларсиз бошқармаслик, йўл-ҳаракати қоидаларига риоя қилиш ҳамда автотранспорт воситаларини тоза ва озода сақлаш юзасидан тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди. Ҳайдовчиларнинг қизиқтирган саволларига мутасаддилар томонидан керакли тушунчалар берилди.