Янгиликлар

23 Март 2023

"ҲАР КУНИНГ НАВРЎЗ БЎЛСИН, ЖОНАЖОН ЎЗБЕКИСТОНИМ" ШИОРИ ОСТИДА ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ ЎТКАЗИЛДИ

Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий қисмда Миллий гвардия Фарғона вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси билан ҳамкорликда "Ҳар кунинг Наврўз бўлсин, жонажон Ўзбекистоним" шиори остида очиқ эшиклар куни ўтказилди. Очиқ эшиклар кунида Қўқон шаҳрида жойлашган 25-сонли ўрта таълим мактаби ўқувчилари, 29-сонли мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари, Боғдод туманида жойлашган Жалолиддин Мангуберди издошлари махсус мактаби ўқувчи ёшлари иштирок этишди.
Тадбир бир нечта босқичларда ташкиллаштирилиб, от спорти, кинология махсус итлари махсус чиқишлари, камондан отиш, тиббий тайёргарлик, тоғ тайёргарлиги ҳамда ўқувчи ёшлар томонидан тайёрланган кўргазмали чиқишлар тадбирга ўзгача руҳ бағишлади.
Тадбир сўнггида фаол иштирок этган ўқувчи ёшлар ҳарбий қисм қўмондонлиги томонидан ташаккурномалар билан тақдирланди.