"Қўриқлаш" бош бошқармаси кинолог-мутахассисларининг хизмат кўпкураши бўйича очиқ мусобақага старт берилди
Бугун Жиззах вилояти "Динамо" дала ўқув полигонида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси "Қўриқлаш" бош бошқармаси кинолог-мутахассисларининг хизмат кўпкураши бўйича очиқ мусобақага старт берилди.
Мусобақанинг тантанали очилиш маросимида сўзга чиқганлар Миллий гвардия тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар ва натижалари, ҳарбий хизматчилар ва ходимларга яратилаётган шарт-шароитлар хусусида гапириб иштирокчиларга мусобақада муносиб иштирок этишлари йўлида омад тиладилар. Шундан сўнг иштирокчилар қура ташлаш йўли билан иштирок кетма-кетлигини аниқлаб олдилар.
Эндиликда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардан жами 28 нафар иштирокчилар 5 кун давомида 6 та шарт бўйича, яъни умумий буйруқ машқларини бажариш, шахс буюмидан шахсни қидириб топиш, жиноятчини қўлга олиш ва конвой қилиш, тўсиқларни енгиб ўтиш, из қидирув машқларини бажариш ва хизмат биатлони шартларида ғолиблик учун баҳс олиб борадилар.
Мусобақа натижалари бўйича расмий саҳифаларимиз орқали батафсил маълумот бериб борилади.