Ўтказилаётган бу каби конференциялар натижасида тадқиқотчилар учун ўзаро тажриба алмашиш майдони бўлиб хизмат қилади. Ушбу илмий конференцияда тўпланган илмий мақолалар келгусида тўплам шаклида нашр этилиши режалаштирилган.
МАМЛАКАТ МУДОФАА ҚОБИЛИЯТИНИ МУСТАҲКАМЛАШ БОРАСИДАГИ НАВБАТДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ ЁНДАШУВЛАР РЕСПУБЛИКА МИҚЁСИДАГИ КОНФЕРЕНЦИЯ МУҲОКАМАСИДА
Куни кеча Ички ишлар вазирлиги Маданият саройида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши масъуллари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва олий ҳарбий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, тингловчилари иштирокида Республика миқёсидаги илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.
Миллий гвардия "Қўриқлаш" бош бошқармаси Тарбиявий ва маданий-маърифий ишлар бошқармаси бошлиғи, ҳарбий фанлар фалсафа доктори (PhD) подполковник Абдуллаев Шавкатжон Махмудиллаевич ҳам ушбу илмий конференцияда иштирок этиб, “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимидаги бўлинмаларни жанговар хизмат фаолиятини таъминлашда фронт орти таъминоти йўналишида муаммолар ва уларнинг ечимлари мавзусида”ги маърузаси орқали ушбу йўналишда ечимини кутаётган бир қатор масалаларга ечимлар юзасидан таклиф этди.
Шунингдек,120 нафардан ортиқ ҳарбий соҳа ривожига кўмаклашишни мақсад қилган тадқиқотчилар мамлакат мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш, жамоат тартибини сақлаш, "Қўриқлаш" тизимини такомиллаштиришга қаратилган янгича ёндашувларни ўртага ташладилар.
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидаги ҳарбий хизматчиларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш орқали соҳага инновацион ғоялар, истиқболли лойиҳалар муҳокамалар марказида бўлди.
Ўтказилаётган бу каби конференциялар натижасида тадқиқотчилар учун ўзаро тажриба алмашиш майдони бўлиб хизмат қилади. Ушбу илмий конференцияда тўпланган илмий мақолалар келгусида тўплам шаклида нашр этилиши режалаштирилган.