Янгиликлар

22 Август 2023

АЙРИМ ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДАГИ ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ҲУДУДИДАН ТАРҚАТИЛГАН ХАБАР ЮЗАСИДАН РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Жорий йилнинг 11 август куни Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича суди биносида суд муҳокамаси вақтида, фуқаролар Ш. Эсонов ва Э. Тожибоевлар ўртасида ўзаро келишмовчилик юзага келиб, натижада икки фуқаро муштлашиб кетишган.
Чақирувга асосан зудлик билан кириб борган, суд биноси ҳудудини қўриқлаш учун хизматга жалб қилинган вилоят Қўриқлаш бошқармаси ходимлари томонидан ушбу ҳолат бартараф этилган.
Шундан сўнг воқеа жойига тез тиббий ёрдам ҳамда ички ишлар ходимлари чақиртирилган.
Қўриқлаш бошқармаси ходимлари томонидан фуқароларга нисбатан ҳеч қандай ноқонуний ҳатти-ҳаракатлар содир этилмаган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.