АЙРИМ ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА ТАРҚАЛГАН ҲОЛАТ ЮЗАСИДАН РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Ижтимоий тармоқларда Андижон шаҳар "Уз Донг Янг Ко" қўшма корхонасида Миллий гвардия босганлиги ҳақидаги маълумот эълон қилинган.
Ўрганишлар жараёнида, мазкур корхонага вилоят Қўриқлаш бошқармаси масъул ходимлари Қўриқлаш хизмати афзалликларини корхона раҳбарияти ва ишчи-хизматчилари ўртасида кенг тарғиб қилиш мақсадида учрашув ташкил қилинган.
Тарғибот тадбири давомида ҳеч қандай жамоат тартиби бузилиш ҳолати содир этилмаган.