Янгиликлар

17 Ноябрь 2024

АЙРИМ ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА ТАРҚАЛГАН МАЪЛУМОТ ЮЗАСИДАН РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Мурожаатда келтириб ўтилган важлар, Қўриқлаш бош бошқармаси масъул ходимлари томонидан ўрганиб чиқилди.
Ўрганишлар натижасида, Андижон вилояти Қўриқлаш бошқармасида мурожаатда келтириб ўтилган ҳолатлар ўз тасдиғини топмади ва ҳақиқатга тўғри келмайди.
Ходимлар белгиланган тартиб ва амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ хизмат ўтаб келмоқдалар.
Ходимлар хизмат ўташининг қонуний ва тўғри амалга оширилиши доимий равишда бошқарув аппарати назоратида бўлиб, шу кунга қадар хизматдан ташқари ишларга жалб қилиш ҳолатлари содир этилишига йўл қўйилмаган.
Шу ўринда фуқароларимизни, ижтимоий тармоқларда тарқалаётган бу каби асоссиз ва фейк маълумотларга ишонмасликларини сўраб қоламиз.