Янгиликлар

17 Ноябрь 2024

АЙРИМ ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА ТАРҚАЛГАН МАЪЛУМОТ ЮЗАСИДАН РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Видеомурожаатда келтириб ўтилган важлар Қўриқлаш бош бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилди. 
Қонунчиликка мувофиқ "Суд биносига мобиль телефон, фото ва видео қайд этиш воситаларини суд мажлисида раислик қилувчининг рухсатисиз олиб кириш тақиқланиши" белгиланган.
Шунга асосан Шайхонтоҳур туманлараро Фуқаролик суди биноси хавфсизлигини таъминлашга жалб қилинган ҳарбийлаштирилган назоратчи томонидан фуқарога суд биносига кириб-чиқиш тартиби ҳақида тушунтириш берилган.