Айрим ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумот юзасидан изоҳ
Мурожаатда келтириб ўтилган важлар, Қўриқлаш бош бошқармаси масъул ходимлари томонидан ўрганиб чиқилди.
Навоий вилояти Қўриқлаш бошқармасида мурожаатда келтириб ўтилган ҳолатлар ўз тасдиғини топмади ва ҳақиқатга тўғри келмайди.
Ходимларнинг лавозимга тайинланиши ҳамда озод этилиши, шунингдек уларга малака тоифаси берилиши қонунчиликка мувофиқ (https://lex.uz/docs/5383824) амалга оширилиб, доимий равишда бошқарув аппарати назоратида ва шу кунга қадар коррупциявий ҳолатларнинг содир этилишига йўл қўйилмаган.
Шу ўринда фуқароларимизни, ижтимоий тармоқларда тарқалаётган бу каби асоссиз ва фейк маълумотларга ишонмасликларини сўраб қоламиз.
Эслатиб ўтамиз, оммавий ахборот воситалари орқали ёлғон маълумот тарқатганлик маъмурий (https://lex.uz/docs/97664#5190647) ва жиноий (https://lex.uz/docs/111453#5192593) жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин.