Янгиликлар

19 Июнь 2023

АЙРИМ ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА ТАРҚАЛГАН МАЪЛУМОТ ЮЗАСИДАН РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ, Қўриқлаш бош бошқармаси шартнома асосида жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкларини қўриқлаши белгиланган. Шу асосида фуқаро хонадонларини шартнома асосида ишончли қўриқловини таъминлаш Қўриқлаш бош бошқармасининг устувор вазифаларидан ҳисобланади.
Ҳозирда мазкур мурожаатда келтириб ўтилган важлар Қўриқлаш бош бошқармаси масъул ходимлари томонидан ўрганиб чиқилмоқда. Натижаси бўйича ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилиб, тегишли чоралар кўрилади.