Янгиликлар

7 Август 2023

Айрим ижтимоий тармоқларда тарқалган хабар юзасидан расмий муносабат

Жорий йилнинг 26 июль куни Фарғона шаҳар ҳокимлиги биносининг назорат ўтиш жойига мухбир-блогер Э. Тожибоев шахсий масалалари бўйича келиб, ичкарига уяли алоқа воситаси билан кириши кераклигини таъкидлаган. Шаҳар ҳокимияти биносининг назорат ўтказиш пунктида хизмат ўтаётган ҳарбийлаштирилган назоратчилар белгиланган тартибда уяли алоқа воситасини топшириб кириши мумкинлигини айтган. Шундан сўнг, блогер томонидан назоратчи ходимларнинг хатти-ҳаракатларига эътироз билдирилган. Суҳбат давомида ходимлар белгиланган тартибда ўз хизмат вазифаларини бажаришган, улар томонидан қўполлик ва қонун бузиш ҳолатларига йўл қўйилмаган ҳамда блогерга нисбатан носамимий муносабатда бўлишмаган. Шунингдек, блогер томонидан ходимлар билан суҳбат давомида журналистик касб этикасини қўпол бузиб муомала қилганлигини кўриш мумкин.
Мазкур ҳолат "Қўриқлаш" бошқармаси масъуллари томонидан назоратга олинган.