Янгиликлар

12 Август 2023

Айрим ижтимоий тармоқларда тарқалган хабар юзасидан муносабат

Ижтимоий тармоқларда тарқалган ҳолат, жорий йилнинг 11 август куни соат 20:30 ларда Хоразм вилоят Қўриқлаш бошқармаси томонидан қўриқланаётган Янгибозор туман Тиббиёт бирлашмасида содир бўлган.

Фуқаро Ортиқов шифохонага кириш дарвозаси олдига келиб, шифохона ҳудудида жамоат тартибини сақлаш мақсадида жалб қилинган Қўриқлаш бўлинмаси қоровулининг қонуний талабларини бажармасдан, шифохона ҳудудига шахсий автотранспорт воситаси билан киришга ҳаракат қилган.

Юзага келган келишмовчилик натижасида фуқаро Ортиқов ўз хизмат вазифасини ўтаётган Қўриқлаш бўлими ходимини турли хил сўзлар билан ҳақоратлаб, ўзининг Нексия-3 русумли автомашинасидан таёқни олиб, у билан Қўриқлаш бўлими ходимини урмоқчи бўлган.

Ушбу вазиятда Қўриқлаш бўлими ходими ўзини ҳимоя қилиш мақсадида ўзига бириктирилган ПР-73 резина таёғи билан фуқаро Ортиқовнинг қўлидан уриб туширганда, чап қўл билак қисмига тегади.

Ҳозирда, ҳолат юзасидан Янгибозор туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ишлари амалга оширилмоқда.