БЕҒАРАЗ КЎМАКНИНГ АМАЛИЙ ИФОДАСИ
Беморларга беғараз ёрдам қўлларини чўзиш, хайр-саховат ва инсонпарварлик намуналарини тарғиб этиш мақсадида Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув маркази шахсий таркиби ва тингловчилари "Мен – донорман" акциясида фаол иштирок этдилар.
Республика кон куйиш марказида ташкил этилган мазкур тадбир давомида марказ шахсий таркиби ва тингловчилари кон топшириш тадбирида уз жонбозликлари билан иштирок этиб, бугунги кунда ўз дардига шифо кутиб, интизор ётган беморларнинг соғайишига ўз ҳиссаларини қўшдилар.