Янгиликлар

25 Апрель 2024
Батафсил
АҲОЛИ МОЛ-МУЛКЛАРИ ҲИМОЯСИ ЮЗАСИДАН ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ

Ҳудудларда тадбиркорлик субъектлари ҳамда фуқаролар билан "Қўриқлаш" бош бошқармаси хизматларининг афзалликлари юзасидан вилоят "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари томонидан тарғибот тадбирлари ўтказилди.

24 Апрель 2024
Батафсил
«АЖДОДЛАР ИЗИДАН» ИНТЕЛЛЕКТУАЛ ЎЙИНИНИНГ ҲУДУДИЙ БОСҚИЧИ БЎЛИБ ЎТДИ

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Самарқанд вилояти Кенгаши ҳамда ҳамкор ташкилотлар билан «Аждодлар изидан» интеллектуал ўйинининг ҳудудий босқичи бўлиб ўтди.

23 Апрель 2024
Батафсил
"РАҲБАР ВА ЁШЛАР" УЧРАШУВИ

Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманида Миллий гвардия томонидан оталиққа олинган йигит-қизлар ҳамда ўқувчилар билан учрашув бўлиб ўтди. Тадбирда Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят "Қўриқлаш" бошқармаси раҳбарияти, туман ҳокимияти, шунингдек бошқа ташкилот ва корхоналар раҳбарлари иштирок этишди.

23 Апрель 2024
Батафсил
ЁШЛАРДА ҲАРБИЙ-ВАТАНПАРВАРЛИК РУҲИНИ ОШИРИШГА ҚАРАТИЛГАН ТАДБИР

Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, улар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида Миллий гвардия Андижон вилояти бўйича бошқармаси ва "Қўриқлаш" бошқармаси томонидан, шунингдек масъул идоралар билан ҳамкорликда ҳарбий-ватанпарварлик ҳамда спорт тадбирлари ташкил этилди.

22 Апрель 2024
Батафсил
ДАВЛАТ МУЛКИНИНГ ТАЛОН-ТАРОЖ ҚИЛИНИШИ ОЛДИ ОЛИНДИ

Жорий йилнинг 19 апрель куни Тошкент вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари томонидан ҳаракатланаётган вақтида шубҳа уйғотган MAN русумли юк автомобили кузатилганда, Чирчиқ шаҳридаги "Ўзметкомбинат" АЖ корхонаси ҳудудидаги қора металл қабул қилиш шаҳобчасига кириб тарозидан ўтаётганда тўхтатилиб, текширилади.

22 Апрель 2024
Батафсил
Соҳада хизмат интизомини мустаҳкамлаш, қонун устуворлигини таъминлаш масалаларига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси билан ҳамкорликда Миллий гвардия Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ва "Қўриқлаш" бошқармаси масъул ходимлари томонидан содир этилаётган интизом бузилиш ҳолатларини олдини олиш, шахсий таркиб орасида турли нохуш ҳолатларни бартараф этиш, шахсий таркиб ўртасида хизмат интизоми ва қонунчилик талабларини мустаҳкамлаш, шахсий ва хизмат автотранспортларни бошқариш билан боғлиқ салбий оқибатлар тўғрисида маълумотлар берди.

22 Апрель 2024
Батафсил
ЁШ ГВАРДИЯЧИЛАР ЎРТАСИДА МУСОБАҚАЛАР БЎЛИБ ЎТДИ

Мамлакатимизда ёшларни Ватан равнақи, юрт тинчлиги ғояси асосида бирлаштириш, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини шакллантириш, соғлом эътиқодли, ҳар томонлама баркамол авлодни вояга етказиш бугунги куннинг долзарб масалаларидан биридир. Айни шу мақсадда республикамизнинг барча ҳудудларда Миллий гвардия ташаббуси билан умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари иштирокида "Мен ватанпарварман" шиори остида мусобақа ва кўрик-танловлар ўтказилмоқда.

21 Апрель 2024
Батафсил
ТЕАТР МАЪНАВИЯТ ВА МАЪРИФАТ МАСКАНИДИР!

Инсон маънавий оламини юксалтиришда, онг ва тафаккурини теранлаштиришда театр санъатининг ўрни беқиёс. Зеро, санъат одамларни эзгуликка чорлайди, яхшиликка ундайди, энг гўзал ҳис-туйғуларни инъом этади. Театр шунчаки оддий томошахона эмас, балки тарбия, маданият, маънавият ва маърифат масканидир.