Халқаро ҳамкорлик

12 Октябрь 2021

ТОЖИКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИЛЛИЙ ГВАРДИЯСИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ИСТИҚБОЛЛАРИ

     Жорий йилнинг 12 октябрь куни Ўзбекистон томони ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони генерал-майор Р. Джураев ҳамда Тожикистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони генерал -лейтенант Б. Жамалзоданинг илк учрашуви видео-конференц-алоқа шаклида бўлиб ўтди.

     Суҳбат чоғида томонлар икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб йўналишларини муҳокама қилдилар ва давлат хавфсизлиги, таснифланган давлат объектларини ҳимоя қилиш, шунингдек, олий ҳарбий таълим соҳасидаги ҳамкорлик ва конструктив мулоқотни янада ривожлантиришга ўзаро тайёр эканликларини билдирдилар. Музокаралар натижасида бир қатор ўзаро ташрифлар, қўшма машқлар ва амалий машғулотлар ташкил этиш, шунингдек, хизмат кўрсатиш ва жанговар фаолиятнинг барча йўналишлари бўйича тажриба алмашиш борасида келишувга эришилди.

     Учрашув ўзаро тушуниш ва дўстлик муҳитида бўлиб ўтди.