Халқаро ҳамкорлик

22 Октябрь 2021

ҚЎРИҚЛАШ СОҲАСИДА ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК

Жорий йилнинг 31 январидан 3 февраль кунига қадар Россия федерацияси Миллий гвардияси федерал қўшинлари муассасадан ташқари Қўриқлаш бош бошқармаси делегацияси аъзолари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлдилар. Ташриф Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Россия Федерацияси Миллий гвардияси Федерал қўшинлари ўртасида 2022 йилга мўлжалланган ҳамкорлик режасини амалга ошириш доирасида ташкил этилди.

Учрашув доирасида дастлаб, Россия делегацияси аъзолари Миллий гвардия қўмондони ўринбосари Қўриқлаш бош бошқармаси бошлиғи полковник М.Ғаниев билан учрашув ташкил қилинди. Унда Россия Федерацияси Миллий гвардияси вакилларига  соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, амалиётга жорий этилган қўриқлаш технологиялари, ходимларнинг касбий, жисмоний ва жанговар кўникмаларини янада ошириш борасида амалга оширилган ишлар хусусида атрофлича маълумотлар берилди. 

Шундан сўнг, Россия Федерацияси Миллий гвардияси делегацияси аъзолари Тошкент шаҳар Қўриқлаш бошқармаси, Чилонзор ва Шайхонтоҳур туманлари қўриқлаш бўлимлари ҳамда Самарқанд вилояти қўриқлаш бошқармаси фаолияти билан яқиндан танишдилар. Танишув давомида томонлар  соҳани янада ривожлантириш борасида ўзаро фикр алмашдилар.