БЕЛАРУСЬ РЕСПУБЛИКАСИ ИИВ ҚЎРИҚЛАШ ДЕПАРТАМЕНТИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК МУСТАҲКАМЛАНМОҚДА
Бугун Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони ўринбосари М.Ж.Ғаниев бошчилигидаги делегация Беларусь Республикасининг Минск шаҳрига ташриф буюрди. Делегацияни Беларусь Республикаси ИИВ Қўриқлаш департаменти бошлиғи полковник А.Шепелев кутиб олди.
Ташрифдан кўзланган мақсад – тизимда халқаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, қўриқлаш фаолияти соҳасида илғор инновацион технологиялардан фойдаланиш, ўзара тажриба алмашишдан иборатдир.
Расмий учрашув доирасида, янги қўриқлов жиҳозларини ишлаб чиқариш фаолиятини такомиллаштириш, ходимлар малакасини ошириш борасидаги ишлар атрофлича муҳокама этилди.