Янгиликлар

20 Февраль 2026

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш департаменти бошлиғининг ўринбосари ҳамда мазкур хизматнинг масъул раҳбар ходимлари томонидан Андижон вилояти Қўриқлаш хизмати шахсий таркиби иштирокида хизмат интизоми ва қонунчиликка қатъий риоя этиш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди

Йиғилиш давомида ходимлар томонидан хизмат вазифаларини адо этиш жараёнида йўл қўйилаётган айрим камчиликлар атрофлича таҳлил қилиниб, уларни бартараф этиш юзасидан аниқ вазифалар белгилаб берилди. Хусусан, хизмат интизомига риоя қилиш, хизматга ўз вақтида келиш, белгиланган тартиб-қоидаларга амал қилиш, фуқаролар билан муомала маданиятини янада ошириш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, ходимлар ўртасида турли кўнгилсиз ҳолатлар, интизомий қоидабузарликлар ва хизмат шаънига путур етказувчи хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш бўйича профилактик чора-тадбирларни кучайтириш зарурлиги таъкидланди. Ҳар бир ходим ўзининг хизмат бурчи ва масъулиятини чуқур англаши, қонун устуворлигини таъминлашда шахсий намуна кўрсатиши лозимлиги қайд этилди.

Йиғилиш якунида раҳбарият томонидан хизмат самарадорлигини ошириш, интизомни мустаҳкамлаш ва шахсий таркиб ўртасида соғлом маънавий-руҳий муҳитни таъминлаш бўйича тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди. Барча ходимлар зиммасига юклатилган вазифаларни сидқидилдан бажариш, хизмат фаолиятида масъулият ва фидойиликни янада кучайтириш зарурлиги алоҳида таъкидланди.